Профессионал боксда супер оғир вазн тоифасидаги ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақиби ким эканлиги аниқ бўлди.
Ҳамюртимизнинг жанги жорий йилнинг 17 февраль куни Саудия Арабистонида Олександр Усик ва Тайсон Фюри жанги оқшоми доирасида ўтказилади. Унга черногориялик боксчи Дилан Прашович рақиб бўлади.

Маълумот учун, черногориялик боксчи профессионал фаолияти давомида 17 та жанг ўтказиб, 14 маротаба ғалаба қозонган ва 3 та жангда мағлубиятга учраган. Баҳодир Жалоловнинг рекорди эса 14-0. У барча жангларини нокаут билан якунлаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар