
Россия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида ўтказилган «Дўстлик Кубоги» халқаро боулинг мусобақасида Ўзбекистон жамоаси учун ягона ғалабани 12 ёшли тошкентлик спортчи Юсуфали Далабоев қўлга киритди. У тюменлик россиялик рақиби Андрей Павленкони мағлуб этди.
Ушбу ғалаба Ўзбекистон жамоасининг умумий ҳисобдаги ягона очкоси бўлиб, мусобақа 10:1 ҳисобида Россия фойдасига якунланди. «Дўстлик Кубоги» 4–5 ноябр кунлари Самара шаҳрида ўтказилган.
Эркаклар жамоавий финалида россияликлар ҳал қилувчи ролл-оффда ғалаба қозонишди. Аёллар беллашувида россиялик Мария Кошел ўзбекистонлик Татяна Лефтерни мағлуб этди.
Эркаклар яккалик финалида эса Краснодардан бўлган Александр Васекин драматик ролл-оффда Тошкент вакили Даврон Туйчиевни икки кегля фарқи билан мағлубиятга учратди.
Тошкентлик болакай Ўзбекистон шаънини ҳимоя қилди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар