date

Рулда ухлаб қолган ҳайдовчилар 237 фожиага сабабчи бўлган, 139 таси ҳалок бўлган

Рулда ухлаб қолган ҳайдовчилар 237 фожиага сабабчи бўлган, 139 таси ҳалок бўлган

Йўлларда ҳайдовчиларнинг чарчоқ ва уйқучан ҳолда транспорт бошқариши тобора хавфли оқибатларга олиб келмоқда, деб хабар берди Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.

2025 йил бошидан буён ҳайдовчиларнинг рулда ухлаб қолиши сабаб 237 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Бу фожиаларда 139 киши ҳалок бўлган, яна 195 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

Мутахассислар таъкидлашича, чарчоқ ҳолатида ҳайдаш маст ҳолдаги ҳаракат каби хавфлидир. Айниқса қиш фаслида салон ичидаги иссиқлик ҳайдовчини тез уйқуга тортади. Бу ҳолда реакция тезлиги пасайиб, диққат жуда сусаяди.

Энг хавфли ҳолатлардан бири — микроуйқу. У бор-йўғи бир неча сония давом этади, аммо ҳайдовчи уни ҳис қилмайди. Шу фурсатда машина бошқарувсиз ҳолда ўнлаб метр ҳаракатланиб, ЙТҲга сабаб бўлади.

Таҳлилчилар “уйғотувчи усуллар” — баланд мусиқа, деразани очиш ёки сақич чайнаш каби одатлар фақат вақтинчалик таъсир бериши, лекин организмдаги чарчоқни бартараф этмаслигини таъкидламоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳайдовчиларга чарчоқ сезилганда транспортни тўхтатиб, камида 20–30 дақиқа дам олишни, имкон бўлса қисқа ухлаб олишни тавсия қилмоқда. Қаҳва ёки кофеинли ичимлик ҳушёрликни қисқа вақтга оширади, аммо уйқуни тўлиқ алмаштира олмайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Рулда ухлаб қолган ҳайдовчилар 237 фожиага сабабчи бўлган, 139 таси ҳалок бўлган