date

Россия терма жамоаси Донецкда ўйнаши мумкин

Россия терма жамоаси Донецкда ўйнаши мумкин
Россия футбол иттифоқи (РФИ) бош котиби Максим Митрофанов Россия терма жамоасининг ўйинини Донецкда ўтказиш таклифини ижобий баҳолади. Аввалроқ ДХР Спорт вазирлиги катта футболни «Донбасс Арена»га қайтариш истагини билдирган ва миллий терма жамоанинг дўстлик учрашувларидан бирини ушбу стадионда ўтказишни таклиф қилган эди.

Ушбу режа Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатлар якунланганидан кейин амалга оширилиши кўзда тутилган. Митрофановнинг таъкидлашича, бу Россиянинг барча ҳудудларида терма жамоа ўйинларини ташкил этиш мақсадига мос келади.

Бу масала РФИнинг УЕФА ва ФИФА билан олиб бораётган музокараларининг бир қисми ҳисобланади. Шунингдек, аввалроқ ФИФА ва УЕФА Россия аёллар терма жамоасининг халқаро турнирларга нейтрал мақомда қайтиши масаласини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Уларнинг ўйинлари нейтрал майдонларда ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Россия терма жамоаси Донецкда ўйнаши мумкин