
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Франко Мастантуоно жароҳати туфайли номаълум муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда журналист Марио Кортегана хабар берди.
Манбаларига кўра, аргентиналик вингер чов соҳасидаги муаммолар билан дуч келган. У Ла Лиганинг 11-турида "Валенсия"га қарши ўйинда оғриқ билан ҳаракат қилган.
Мастантуоно Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг тўртинчи турида "Ливерпул"га қарши бўладиган ўйинни ўтказиб юборади. У жорий йилнинг ёзида "Ривер Плейт" клубидан "Реал"га ўтган эди.
Испанияда у 12 та ўйинда қатнашиб, бир гол ва бир голли узатмага муаллифлик қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар