date

Фарғонада кўп хотинли эркак қамоққа ҳукм қилинди

Фарғонада кўп хотинли эркак қамоққа ҳукм қилинди
Фарғона вилояти Олтиариқ туманида кўп хотинли эркаклардан бири ўз хотинларидан бирини доимий равишда калтаклаб келгани учун жазоланди. Бу ҳақда UPL нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2001 йилда туғилган эркак икки аёл билан бир хонадонда яшаган. Ўтган йилнинг май ойида у хотинларидан бирини, ҳомиладор бўлганига қарамай, калтаклаган.

Натижада аёл ўрта даражада тан жароҳатлари олган. Эркак дастлаб 3,5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси олган.

Аммо жорий йилнинг сентябр ойида унинг адвокатлари суд қароридан норози бўлиб, апелляция киритишди. Ҳимоячилар жабрланган аёл билан ярашгани ва унга етказилган зарар қопланишини таъкидлаб, жазони енгиллаштиришни сўрашди.

Суд ҳолатларни инобатга олиб, жазони 1,5 йил озодликдан маҳрум қилишга ўзгартирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада кўп хотинли эркак қамоққа ҳукм қилинди