date

Tether компанияси "Ювентус"ни сотиб олишни таклиф қилди

Tether компанияси "Ювентус"ни сотиб олишни таклиф қилди
12 декабр куни Tether компанияси Exor холдингига "Ювентус" футбол клубидаги улушини сотиб олиш бўйича мажбурий таклифни тақдим этди. Битим Exor улушининг тўлиқ 65,4 фоизлик акциялар пакетини нақд пул орқали сотиб олишни назарда тутади.

Агар келишув тартибга солувчилар томонидан маъқулланса, Tether қолган акцияларни ҳам худди шу нархда сотиб олиш учун оммавий таклиф эълон қилишни режалаштирмоқда. Компания битимни ўз маблағлари ҳисобига молиялаштиришини маълум қилди.

Tether бош директори Паоло Ардоино "Ювентус"ни нафақат спорт актив сифатида, балки глобал миқёсда тан олинган италян спорт анъаналари рамзи сифатида кўришини таъкидлади. У компания клубни узоқ муддатли қўллаб-қувватлаш ва унинг барқарор ривожланишига инвестиция киритишга тайёр эканлигини айтди.

Баянотга кўра, битим якунланганидан сўнг, Tether клубнинг спорт ва инфратузилма ривожланиши учун 1 миллиард еврогача маблағ ажратишни режалаштирган. Битимнинг якуний амалга ошиши Exor розилиги, якуний ҳужжатларнинг имзоланиши ва тегишли тартибга солувчи идораларнинг рухсатидан кейин бўлади.

Шундан сўнг, Tether миноритар акциядорлар учун мажбурий тендер таклифини бошлашни мўлжалламоқда. Tether компанияси дунёдаги энг йирик USDT стаблкоинининг эмитенти саналади.

USDT асосан криптовалюта ҳисоб-китоблари ва марказлашмаган молиявий хизматларда ишлатилади. Компания ўзини барқарор балансга эга узоқ муддатли инвестор сифатида кўрсатиб, глобал инфратузилма лойиҳаларига эътибор қарамоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Tether компанияси "Ювентус"ни сотиб олишни таклиф қилди