date

Эртага мамлакат бўйлаб совуқ ва нам ҳаво бўлиши кутилмоқда

Эртага мамлакат бўйлаб совуқ ва нам ҳаво бўлиши кутилмоқда

Ўзгидромет 16 декабрь кунига мўлжалланган янгиланган, батафсил об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Кутилганидек, мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим жойларда ёмғир, баъзиларида эса қор кузатилиши эҳтимол қилинмоқда. Туман ҳам деярли барча вилоятларда қайд этилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ўзгарувчан об-ҳаво ҳукм суради. Кечқурун бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарб томондан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1° совуқ – 1° илиқ оралиғида, кундузи эса 7–9° илиқ атрофида бўлади. Эрталаб туман тушиши эҳтимолдан холи эмас.

Қорақалпоғистонда айрим жойларда қор ёғиши кутилмоқда. Туман тушиши эҳтимоли юқори. Шамол ғарбдан 7–12 м/с, ҳарорат кечаси 3–8° совуқ, кундузи 0–5° илиқ бўлади.

Хоразм вилоятида ёғингарчилик прогноз қилинмаган, аммо туман хавфи сақланиб қолмоқда. Шамол ғарбдан 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси 3–8° совуқ, кундузи 0–5° илиқ бўлиши кутилмоқда.

Бухоро вилоятида ҳам ўхшаш ҳолат — ёғингарчилик кутилмайди, лекин туман тушиши мумкин. Кечаси 2° совуқ – 3° илиқ, кундузи 5–10° илиқ бўлади.

Навоий вилоятида кечга томон айрим ҳудудларда ёмғир томчилаши мумкин. Кечаси 2° совуқ – 3° илиқ, кундузи 5–10° илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида кечга бориб ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Кечаси 2° совуқ – 3° илиқ, кундузи 5–10° илиқ.

Қашқадарё ва Сурхондарёда ёмғир кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0–5° илиқ, кундузи 8–13° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди, лекин туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0–5° илиқ, кундузи 5–10° илиқ.

Тоғли ҳудудларда айрим пайтларда қор ёғиши эҳтимол қилинмоқда. Тошкент ва Наманганнинг тоғли туманларида қор кўчиши хавфи сақланиб турибди. Ҳарорат кечаси 3° совуқ – 2° илиқ, кундузи 0–5° илиқ.

Об-ҳаво шароити, айниқса туман ва ёғингарчилик кучайиши мумкин бўлган жойларда, йўлларда эҳтиёткорликни талаб этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Эртага мамлакат бўйлаб совуқ ва нам ҳаво бўлиши кутилмоқда