Мареска ғалати баёнотига изоҳ беришдан бош тортди

Мареска ғалати баёнотига изоҳ беришдан бош тортди
«Эвертон» устидан қозонилган ғалабадан сўнг «Челси» бош мураббийи Энцо Мареска кутилмаган баёнот билан чиқди. Мутахассис клубдаги фаолияти давомида қўллаб-қувватлаш етишмагани сабабли «энг оғир 48 соат»ни бошидан кечирганини айтганди.

Душанба куни журналистлар ундан ушбу сўзларига аниқлик киритишни сўрашди. Мареска эса мавзуни давом эттиришни истамади.

«Мен ҳаммасини айтиб бўлганман, қўшимча қиладиган гапим йўқ. Илтимос, «Кардифф»га қарши ўйин ҳақида гаплашайлик.

Бошқалар фикрига ҳурмат билан қарайман, лекин қўшимча айтадиганим йўқ. Мен эртанги учрашувга эътибор қаратганман.

Биз шундай даврда яшаяпмизки, ҳар ким ўйлаганини айта олади», деди Мареска. Шунингдек, у ўз ишига содиқлигини таъкидлади: «Ишга содиқманми?

Ҳа, мутлақо». Сешанба куни «Кардифф Сити» ва «Челси» Лига кубоги чорак финалида ўзаро баҳс олиб боради.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар