
2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзининг илк мундиалида иштирок этадиган Ўзбекистон "K" гуруҳида жой олиб, Колумбия ва Португалия билан баҳс олиб боради. Гуруҳдаги тўртинчи жамоа эса саралаш босқичидан кейин маълум бўлади.
Машҳур "Casablanca Sports" нашрининг колумбиялик журналистлари Ўзбекистон терма жамоаси ва унинг рақиблари ҳақида қизиқарли фикрлар билдиришди. Улар Португалия билан бир гуруҳдан ўрин олганларини энг муҳим воқеа сифатида таъкидлади, чунки бу жамоалар ҳозирга қадар ўзаро ўйнашмаган.
Шунингдек, Ўзбекистонга ҳам қизиқиш билдирилди. Журналистлар, Ўзбекистон терма жамоасининг бош мурабийи Фабио Каннаваро 3-4-2-1 тактикасида муваффақиятли ишлайди ва жамоанинг динамик ўйин услуби уларнинг асосий кучларидан бири эканини таъкидладилар. Уларнинг фикрича, Ўзбекистон терма жамоаси катта натижаларга эришган ва Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади.
"Кўпчилик қизиққан яна бир рақиб бор — бу Ўзбекистон. Уларнинг бош мураббийи Фабио Каннаваро 3-4-2-1 тактикасига жуда маҳорат билан ёндашади ва динамик ўйин услуби билан ажралиб туради. Бу тизим уларга Осиёда катта натижалар берган. Улар узоқ ва биз учун унчалик таниш бўлмаган мамлакат бўлиши мумкин, лекин футболи шиддат билан ривожланмоқда. "Оқ бўрилар"ни Осиёнинг энг кучли терма жамоаларидан бири дейиш хато бўлмайди", — деди журналистлар.
Журналистлар, шу билан бирга, Ўзбекистоннинг футболи шиддат билан ривожланиб бораётганини ва унинг келажакда катта муваффақиятларга эришиш эҳтимоли юқори эканини қайд этдилар. Мундиал 2026 йилнинг 11 июнида старт олади ва ушбу куррашларда Ўзбекистон терма жамоаси янги тарих яратишга интилаётганини кўрсатади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.