date

Арсенал қимматлашди, Реал нархи пасайди

Арсенал қимматлашди, Реал нархи пасайди
Мадриднинг "Реал" клуби, "Арсенал" ва "Манчестер Сити" декабр ойидаги Transfermarkt маълумотларига кўра, дунёнинг энг қиммат жамоалари ўнталигида ўз ўрнини сақлаб қолди. Декабр ойининг асосий ғолиблари сифатида "Челси" ва ПСЖ қайд этилган бўлса, "Манчестер Юнайтед" энг паст кўрсаткичга эга бўлди.

"Реал Мадрид" қиймати 1,38 миллиард евро билан биринчи ўринни сақлаб қолди ва дунёнинг энг қиммат таркибига эга жамоа эканлигини яна бир бор тасдиқлади. Гарчи октябр ойидаги чўққига нисбатан бироз пасайиш юз берган бўлса-да, мадридликлар ҳали ҳам рақибларидан анча олдинда.

"Арсенал" 1,29 миллиард евро билан иккинчи, "Манчестер Сити" эса 1,19 миллиард евро билан учинчи ўринда қолди. Ҳар икки клубнинг қиймати бир оз пасайган бўлса-да, улар ТОП-3 ўрнини сақлаб қолишга муваффақ бўлди.

ПСЖнинг қиймати сезиларли даражада ошиб, 1,19 миллиард еврога етди ва кучли бешликдаги ўрнини мустаҳкамлади. "Челси" ҳам ижобий натижа кўрсатиб, 1,18 миллиард еврога етди.

"Манчестер Юнайтед" эса энг катта йўқотишларга учради. Уларнинг таркиб қиймати 719 миллион еврога тушиб, ТОП-10 дан чиқиб кетди.

Бу эса Европанинг йирик клублари орасидаги энг ёмон кўрсаткич бўлди. Англия Премьер-лигаси қимматбаҳо таркиблар сони бўйича етакчилик қилмоқда, лекин "Реал Мадрид" ҳали ҳам дунёнинг энг қиммат клуби мақомини сақлаб қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
  1. elyorubaydullayev64
    elyorubaydullayev642 соатсоат олдин
    Оке
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арсенал қимматлашди, Реал нархи пасайди