date

«Реал» Алаба бўйича якуний қарор қабул қилди

Real Alaba bo'yicha yakuniy qaror qabul qildi
Мадриднинг «Реал» клуби марказий ҳимоячиси Давид Алаба мавсум якунлангач жамоани тарк этади. 33 ёшли футболчи билан келажакда хайрлашиш бўйича қарор аллақачон қабул қилинган.

ESPN хабарига кўра, «қироллик» клуби австриялик футболчига янги шартнома таклиф қилмайди. Амалдаги келишув муддати келаси ёзда тугагач, Алаба «қаймоқранглилар» сафини эркин агент сифатида тарк этади.

Давид Алаба 2021 йилдан бери «Реал»да ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда у майдонга атиги тўрт марта тушди.

Умуман олганда, у мадридлик гранд сафида барча мусобақаларда 120 та ўйин ўтказиб, 5 та гол ва 9 та голли узатма муаллифи бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» Алаба бўйича якуний қарор қабул қилди