
Лондоннинг «Челси» клубида тўп сурадиган марказий ҳимоячи Аксел Дисаси «Барселона»га таклиф қилинди. «Кўклар» бош мураббийи Энцо Мареска француз футболчисига анчадан бери умид боғламаётгани сабабли, ўйинчининг вакиллари унга янги клуб изламоқда.
Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, Дисасининг хизматлари «Барселона»га таклиф қилинган. Гап ижара ҳақида эмас, тўлиқ трансфер ҳақида кетмоқда.
Каталония клуби ҳозирча қарор қабул қилмаган. Маълум бўлишича, «кўк-анорранглилар» январда катта харажатларсиз ҳимоя марказини кучайтирмоқчи.
Transfermarkt сайтида Аксел Дисасининг нархи 15 млн евро деб баҳоланган. Футболчи жорий мавсумда «Челси»нинг асосий жамоаси сафида майдонга тушмади — у ҳатто рўйхатга ҳам киритилмаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.