
"Борнмут"нинг марказий ҳимоячиси Маркос Сенеси "Барселона"га ўтиш вариантини маъқулламоқда. "Кўк-анорранглилар" аргентиналик футболчига асосий даъвогарлар қаторидан ўрин олган.
Сенеси келишувга қизиқмоқда, бироқ "Барселона" ярим йилдан кейин эркин агент сифатида қўлга киритиш мумкин бўладиган футболчи учун пул тўлашни истамайапти, дея хабар беради Sport. Манбага кўра, каталонияликлар 28 ёшли футболчини ижарага олиб, амалдаги шартномаси бўйича унинг бутун маошини тўлаб бериши мумкин.
Шунингдек, анча арзонлаштирилган нархда сотиб олиш варианти ҳам истисно қилинмайапти. Айрим маълумотларга кўра, Маркос Сенесига Мадриднинг "Атлетико"си ва "Ювентус" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Transfermarkt марказий ҳимоячининг қийматини 22 млн евро деб баҳолаган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.