Рюдигер «Реал»дан кетгач қаерда ўйнашни танлади

Қисқача
Антонио Рюдигер фаолиятини якунлашидан олдин Саудия Арабистонида ўйнашни истайди. 32 ёшли футболчининг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2026 йил июн ойи охирида тугайди. У жорий мавсумда Хаби Алонсо жамоаси сафида еттита учрашувда майдонга тушди. Трансфермаркт унинг трансфер қийматини 12 млн еврога баҳолаган, март ойида эса Рюдигер 33 ёшга тўлади.
Мадриднинг «Реал» клуби марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер фаолиятини қаерда давом эттиришни хоҳлашини белгилаб олди. Madrid Universal хабарига кўра, германиялик футболчи карьерасини якунлашидан олдин Саудия Арабистонида ўйнашни жуда истайди.
32 ёшли футболчининг бу истаги жорий мавсум якунланидан кейин ҳам амалга ошиши мумкин, чунки унинг «қаймоқранглилар» билан амалдаги шартномаси 2026 йил июн ойи охирида тугайди. Антонио Рюдигер жорий мавсумда Хаби Алонсо жамоаси сафида еттита учрашувда майдонга тушди.
Transfermarkt порталига кўра, ҳимоячининг трансфер қиймати 12 млн еврoни ташкил этади. Март ойида «Челси»нинг собиқ юлдузи 33 ёшга тўлади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!32 ёшли футболчининг бу истаги жорий мавсум якунланидан кейин ҳам амалга ошиши мумкин, чунки унинг «қаймоқранглилар» билан амалдаги шартномаси 2026 йил июн ойи охирида тугайди. Антонио Рюдигер жорий мавсумда Хаби Алонсо жамоаси сафида еттита учрашувда майдонга тушди.
Transfermarkt порталига кўра, ҳимоячининг трансфер қиймати 12 млн еврoни ташкил этади. Март ойида «Челси»нинг собиқ юлдузи 33 ёшга тўлади.
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг






























Изоҳлар 0
…