date

Шомуродов ва Файзуллаевдан голлар шоуси: «Башакшеҳир»дан йирик ғалаба (видео)

Шомуродов ва Файзуллаевдан голлар шоуси: «Башакшеҳир»дан йирик ғалаба (видео)

Туркия Суперлигасининг 17-турида "Башакшеҳир" ўз майдонида "Газиантеп"ни қабул қилиб, ишончли ва ёрқин ўйин намойиш этди. Учрашув 5:1 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлиб, беллашув тўлиқ ўзбекистонлик футболчилар бенефисига айланди.

Баҳснинг илк дақиқалариданоқ «Башакшеҳир» ҳужумкор ўйинни танлади. 21-дақиқада Элдор Шомуродов ҳисобни очиб, жамоасига устунлик олиб берди.

«Газиантеп» жамоаси ҳам жавобсиз қолмади ва ўйиннинг 26-дақиқасида Дрисса Камара ҳисобни тенглаштиришга эришди. Бу эса интригани янада кучайтирди.

Орадан кўп ўтмай, 29-дақиқада яна бир ўзбекистонлик футболчи — Аббосбек Файзуллаев ўз маҳоратини намойиш этиб, иккинчи голни урди. Шу тариқа, мезбонлар биринчи таймнинг ўзидаёқ учрашув тақдирини деярли ҳал қилиб қўйди.

Иккинчи бўлимда ҳам «Башакшеҳир» рақибга имконият қолдирмади. 53-дақиқада «Газиантеп» ҳимоячиси Қизилдоғнинг автоголи ҳисобни янада йириклаштирди. Кейинроқ ўйиннинг 68-дақиқасида Шомуродовнинг голли узатмасидан Гунеш унумли фойдаланиб рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Ўйиннинг 84-дақиқасида Брнич индивидуал ҳаракатлари орқали рақиб ўйинчиларини ортда қолдириб аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди ва ўйинга нуқта қўйди.

Учрашув давомида «Газиантеп» футболчиси Родригес қизил карточка олиб, жамоасини қийин аҳволда қолдирди. Бу эса мезбонлар устунлигини янада оширди.

Туркия Суперлигаси. 17-тур
Башакшеҳир — Газиантеп 5:1
22 декабр, Фотиҳ Терим номидаги стадион
Голлар: Шомуродов (21), Файзуллаев (29), Қизилдоғ (53, автогол), Гунеш (68), Брнич (84) — Камара (26).
Башакшеҳир — Шенгезер, Булут (Эбоселе, 46), Дуарте, Опоку, Шаҳинер, Эргун (Ўздемир, 46), Гунеш (Калужински, 79), Файзуллаев, Шомуродов, Ҳарит (Брнич, 71), Зелке (Йилдирим, 71).
Газиантеп — Горген, Гулер (Люнгойи, 46), Абена, Қизилдоғ (Сануч, 69), Кабасакал (Ўзчичек, 57), Перес (Сореску, 57), Козловски, Камара, Родригес, Байо, Максим (Боатенг, 69).
Огоҳлантиришлар: Эргун (31), Қизилдоғ (35), Камара (41), Булут (45), Козловски (50), Родригес (74).
Четлатиш: Родригес (77).

Ушбу ғалабадан сўнг Нури Шаҳин бошчилигидаги жамоа очколарини 23 тага етказиб, турнир жадвалида 7-ўринга кўтарилди. Худди шу миқдорда очкога эга бўлган «Газиантеп» эса 9-поғонага тушиб кетди.

Zamin.uz мухлислари учун айтиш мумкинки, бу учрашув ўзбекистонлик футболчиларнинг Туркия майдонларидаги навбатдаги ёрқин кечаси сифатида хотирада қолди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Шомуродов ва Файзуллаевдан голлар шоуси: «Башакшеҳир»дан йирик ғалаба (видео)