date

Луис Энрике Мбайенинг муваффақиятидан хурсандлигини айтди

Луис Энрике Мбайенинг муваффақиятидан хурсандлигини айтди

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике жамоа аъзолари — сенегаллик қанот ҳужумчиси Ибраима Мбайе ва марокашлик ҳимоячи Ашраф Ҳакими ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ҳар икки футболчи яқинда Африка Миллатлар кубогида иштирок этди. Ҳакими узоқ давом этган жароҳатдан кейин тикланиб, мусобақани иккинчи ўрин билан якунлади, Мбайе эса Сенегал билан қитъа чемпиони бўлди.

Энрикенинг таъкидлашича, Ҳакими жамоага қайтди ва ҳозирча ўзини яхши ҳис қилмоқда. Мураббий машғулот олдидан у билан гаплашиб, аҳволини билиб олишини, кейин эса унинг таркибда бўлиш-бўлмаслиги юзасидан қарор қабул қилинишига айтди.

Шунингдек, Энрике Мбайе ҳақидаги фикрини ҳам яширмади: мураббий ёш футболчи терма жамоада ҳам, ПСЖ сафида ҳам ўйин амалиётига эга бўлиб, бу тажриба унинг янада улғайишига хизмат қилишини қайд этди. Энрике Мбайе ҳозирнинг ўзидаёқ юқори даражага мос эканини урғулади.

27 ёшли Ҳакими Африка Миллатлар кубогида 5 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатма берди. 17 ёшли Мбайе эса 6 учрашувда 1 марта рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Луис Энрике Мбайенинг муваффақиятидан хурсандлигини айтди