Энг қиммат Xiaomi 17Т ва 17Т Pro моделларининг нархи ва хусусиятлари аниқ бўлди

Интернетда кутилаётган Xiaomi 17Т ва 17Т Pro смартфонларининг асосий хусусиятлари ҳамда нархлари тарқалди. Франциянинг Деалабс нашри хабарига кўра, янги қурилмалар май ойида Европада тақдим этилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
База модели бўлган Xiaomi 17Т 6,59 дюймли AMOLED экран, MediaTek Dimensity 8500 Ultra процессори ва 6500 mA/соат сиғимли аккумулятор билан жиҳозланади. Қурилма 67 Вт қувватланишни қўллаб-қувватлайди.
Унинг 256 GB хотирага эга версияси 750 евро нархда сотувга чиқади.
Каттароқ ва кучлироқ Xiaomi 17Т Pro эса 6,83 дюймли экран, Dimensity 9500 чипи ҳамда 7000 mA/соат батареяга эга бўлади. Ушбу модель 100 Вт симли ва 50 Вт симсиз қувватланиш имкониятини тақдим этади.
Унинг нархи 1000 евро этиб белгиланган.
Иккала смартфон ҳам Android 16 операцион тизими ва HyperOS 3 қобиғида ишлайди. Агар ушбу маълумотлар тасдиқланса, 17Т серияси Xiaomi тарихидаги энг қиммат Т-қаторига айланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!