«Ал-Наср» Роналду билан 2027 йилдан кейин ҳам қолмоқчи

Ҳужумчи Криштиану Роналду 2027 йил ёзида, клуб билан шартномаси якунлангач, «Ал-Наср»ни тарк этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Бен Жейкобс хабарига кўра, Саудия Арабистони португалиялик юлдузни мамлакатда ушлаб қолиш учун уни клуб эгаларидан бирига айлантириш вариантини кўриб чиқмоқда. Режага биноан, Роналдунинг ҳозирги улуши оширилиб, «Ал-Наср»даги улуши 15 фоизгача етказилиши мумкин. Лига эса Роналду кетган тақдирда жаҳон миқёсидаги қизиқиш кескин пасайиб кетмаслиги учун турли сценарийларни ўрганмоқда.
Роналду 2023 йилда эркин агент сифатида «Ал-Наср» сафига қўшилганди. Жорий мавсумда у Саудия клуби таркибида 20 ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 3 та голли узатма берди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг