date

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиёда яна ютқазди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиёда яна ютқазди

Леонид Слуцкий мураббийлигидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасида навбатдаги ўйинда ҳам очкосиз қолди. Хитой клуби умумий босқичнинг 6-турида сафарда «Санфречче Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада киритилди: мезбонлар сафида ҳимоячи Хаято Араки аниқ зарба билан жамоасига ғалаба келтирди. Бу натижа «Шанхай Шенхуа» учун турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.

6 турдан кейин Слуцкий жамоаси 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко жамғарагн ҳолда 3-поғонада жойлашган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиёда яна ютқазди