date

«Килменс» стадионни янгилаш учун мухлисларни ёрдамга чақирмоқда

«Килменс» стадионни янгилаш учун мухлисларни ёрдамга чақирмоқда

Аргентина футболининг энг қадимий клубларидан бири бўлган «Килменс» (1887 йилда ташкил топган) ҳозир мураккаб даврни бошдан кечирмоқда. Шу сабаб клуб раҳбарияти кўп сонли мухлисларидан кўмак сўради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Клуб стадионни қайта қуриш бўйича ташаббус билан чиққан, бироқ гап одатдагидек маблағ йиғиш ҳақида эмас. «Килменс» мухлисларни бевосита стадионга келиб, жисмоний меҳнат орқали таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш ишларида қатнашишга таклиф қилди.

Жанубий яримшарда жазирама ёз ҳукм сураётганига қарамай, мухлислар чақириққа ижобий муносабат билдирди ва ташаббусни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини кўрсатди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Килменс» стадионни янгилаш учун мухлисларни ёрдамга чақирмоқда