Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар Лигасида яна ютқазди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар Лигасининг умумий босқичи 6-турида сафарда «Хирошима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва яна очкосиз қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада киритилди — японлар сафида ҳимоячи Хаято Араки ҳал қилувчи зарбани йўллади. Натижада хитойликлар учун бу турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.
Олти турдан кейин «Шанхай Шенхуа» 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. «Хирошима» эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонадан жой олди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг