14 ёшли қизнинг йигити ППХ ходимини “шантаж” қилгани маълум бўлди

1 дақиқа ўқиш8.1K
14 ёшли қизнинг йигити ППХ ходимини “шантаж” қилгани маълум бўлди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида 14 ёшли қиз билан боғлиқ шов-шувли ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилди.
  • Патруль-пост хизмати ходимига нисбатан шантаж қилгани ҳақидаги видеомурожаат асоссиз эканлиги маълум қилинди.
  • Текширувлар натижасида, қиз ва унинг йигити ўртасидаги муносабатлар сабабли жанжал чиққанлиги аниқланди.
  • Ички ишлар органлари фуқароларни ижтимоий тармоқлардаги хабарларга ишонмасликка ва расмий манбаларга таянишга чақирди.

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида 14 ёшли қиз билан боғлиқ ҳолат атрофидаги шов-шувларга расмий изоҳ берилди. Илгари ижтимоий тармоқларда патруль-пост хизмати ходими қизга нисбатан ноўрин ҳаракат қилгани ҳақида видеомурожаат тарқалган эди. Кейинчалик ушбу даъволарни вилоят Ички ишлар бош бошқармаси рад этди ва ҳолат юзасидан текширув бошланганини маълум қилди.

30 апрель куни эса ИИББ мазкур воқеага доир қўшимча тафсилотларни очиқлади. Унга кўра, ўтказилган комплекс текширувлар видеомурожаатдаги иддаолар асоссиз эканини кўрсатган.

Маълум бўлишича, 27 апрель куни тунги соат тахминан 00:30 атрофида патруль-пост хизмати ходимига таниши бўлган 22 ёшли аёл қўнғироқ қилиб, маслаҳатлашиш учун учрашувга чақирган. Шундан сўнг аёл ва 14 ёшли қиз ўз хоҳиши билан ходим бошқараётган автомашинага ўтирган.

Ҳодиса иштирокчиларидан бири бўлган аёлнинг айтишича, улар машинада суҳбатлашиб турган вақтда кутилмаганда бошқа транспорт воситаси келиб тўхтаган. У ердан чиққан йигитлардан бири қиз билан аввалдан муносабатда бўлгани маълум бўлиб, у кескин равишда жанжал чиқарган ва ҳолатни видеога олдирган.

Шу жараёнда қиз қўрқиб, руҳий босимга тушган. Вазиятдан чиқиш мақсадида ҳайдовчи тезда у ердан узоқлашган. Кейинчалик эса ижтимоий тармоқларда воқеа бутунлай бошқача талқинда тарқатила бошлаган.

Расмий маълумотларга кўра, видеомурожаатни тарқатган шахс қизга қариндош эмас. У қиз билан шахсий муносабатда бўлиб, уни доимий назорат қилиб келган. Шунингдек, мазкур йигит бир неча кун аввал ҳам қиз билан тунги вақтда юргани учун айнан шу ходим томонидан тўхтатилиб, расмий равишда огоҳлантирилгани аниқланган.

Орадан вақт ўтиб, қиз жойлашувини юборганидан сўнг, йигит улар турган жойга келиб, атайлаб жанжал кўтарган ва ходимни айблашга уринган.

Ички ишлар органлари ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қилди. Шунингдек, фуқароларга ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ҳар қандай хабарга ишониб кетмаслик, фақат расмий манбаларга таяниш тавсия этилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?