Энди машинани подъезд олдига қўйганлар жазоланади

1 дақиқа ўқиш981
Энди машинани подъезд олдига қўйганлар жазоланади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ўзбекистонда кўп квартирали уйлар атрофида автомобилларни нотўғри жойлаштиришга қарши янги қоидалар жорий этилди.
  • Энди машиналарни тротуарлар, подъездлар олди ва умумий фойдаланиш ҳудудларига қўйиш ман этилган.
  • Бу чекловлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва умумий жойларни асраш мақсадида киритилган.
  • Шунингдек, балконлардаги хавфсизлик ва санитария талаблари ҳам мустаҳкамланди.

Ўзбекистонда кўп квартирали уйлар атрофида автомобилларни нотўғри жойлаштиришга қарши қатъий чекловлар жорий этилди. Янги қоидаларга кўра, энди машиналарни тротуарлар, подъездлар олди ва бошқа умумий фойдаланиш ҳудудларига қўйиш ман этилади.

Мазкур талаблар Адлия вазирлиги томонидан 29 апрель куни давлат рўйхатидан ўтказилган “Кўп квартирали уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари”да белгилаб қўйилди.

Қоидаларга биноан, автотранспорт воситаларини уйларга туташ ҳудудлардаги майсазорлар, хиёбонлар, болалар майдончалари, шунингдек тротуарлар ва кириш йўлаклари қаршисига қўйиш тақиқланади. Бу чекловлар ҳовлиларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва умумий жойларни асраш мақсадида киритилган.

Шу билан бирга, янги тартибда бир қатор бошқа тақиқлар ҳам назарда тутилган. Жумладан, балкон ва лоджияларга ёнғин хавфини келтириб чиқарувчи ускуналар ўрнатиш, уларда оғир буюмларни сақлаш мумкин эмас. Шунингдек, балконларнинг ташқи қисмига кийим-кечак, гилам ёки бошқа буюмларни илиб қўйиш ҳам тақиқланади (ички қисми бундан мустасно).

Уй ҳайвонларини зинапоялар, ертўлалар, чордоқлар ва бошқа умумий жойларда сақлашга ҳам рухсат берилмайди. Бундан ташқари, зина майдончаларида ёки зинапоя остида ёнувчан материалларни қолдириш, шунингдек иссиқлик тизимларига ўзбошимчалик билан ўзгартиш киритиш ман этилади.

Янги қоидаларда санитария ва техник хизмат кўрсатиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, лифт хоналари ҳар ҳафта тозаланади ва лифт ускуналари мунтазам техник назоратдан ўтказилади.

Шунингдек, агар ертўлада қувур аварияси юз бериб, сув ёки оқова тўпланса, бошқарув органи 24 соат ичида ушбу муаммони бартараф этиши шарт қилиб белгиланди.

Мутахассислар фикрича, мазкур янгиликлар кўп квартирали уйларда тартиб-интизомни кучайтириш, тозаликни сақлаш ва аҳоли учун хавфсиз муҳит яратишга хизмат қилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?