Марсело Брозович мавсум охирида «Ал-Наср»ни тарк этади

Ярим ҳимоячи Марсело Брозович «Ал-Наср» сафини тарк этишга яқин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
365Scores Arabic хабарига кўра, Саудия клуби 33 ёшли футболчи билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда. Хорватиялик футболчи эса келишув борасида силжиш бўлмагани сабаб норози бўлган ва агентига Европадан янги вариантларни излашни топширган.
Брозович 2023 йилда «Интер»дан 15 миллион евро эвазига «Ал-Наср»га ўтганди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 22 учрашувда майдонга тушиб, 1 гол урди ва 4 ассист қайд этди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг