date

«Бавария» Упамеканонинг келажаги бўйича жавоб кутмоқда

«Бавария» Упамеканонинг келажаги бўйича жавоб кутмоқда

Мюнхеннинг «Бавария» клубида спорт директори лавозимида ишлаётган Макс Эберл марказий ҳимоячи Дайо Упамекано атрофидаги вазият ҳақида фикр билдирди. 27 ёшли француз футболчининг амалдаги шартномаси жорий мавсум охиригача мўлжалланган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Биз Упамеканодан жавоб кутяпмиз», — дея Эберлнинг сўзларини ижтимоий тармоқларда журналист Флориан Плеттенберг келтирди.

Аввалроқ ОАВда «Бавария» янги келишув бўйича Упамеканога тақдим этилган таклиф шартларини яхшиламаслиги мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Упамекано «Бавария» сафида жами 176 учрашув ўтказиб, 6 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» Упамеканонинг келажаги бўйича жавоб кутмоқда