date

Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна мағлуб бўлди

Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна мағлуб бўлди

Леонид Слуцкий бошчилигидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 6-турида сафардa «Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, яна очкосиз қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада киритилди: японлар сафида ҳимоячи Хаято Араки ҳал қилувчи зарбани йўллади. Шу тариқа, Хитой клуби турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

Олти турдан сўнг «Шанхай Шенхуа» ҳисобида 4 очко бор ва жамоа жадвалда 11-ўринни эгаллаб турибди. «Хиросима» эса 11 очко билан кучли учликда, 3-поғонада жойлашган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна мағлуб бўлди