RTX 3060 Стеам платформасида энг оммабоп карта бўлиб қолмоқда

"Валве" компанияси Стеам платформасининг янгиланган статистикасини эълон қилди. Унга кўра, GeForce RTX 3060 геймерлар орасида энг оммабоп видеокарта бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ушбу модель барча фойдаланувчиларнинг 4,35 фоизида ўрнатилган.
Рейтингнинг иккинчи ўрнини RTX 4060 эгаллади. Учинчи поғонадан эса ушбу картанинг ноутбуклар учун мўлжалланган версияси жой олди.
Қиммат моделлардан бири бўлган RTX 5070 3,11 фоизлик улуш билан бешинчи ўринга кўтарилди.
RTX 5060 видеокартаси бир ой ичида ўз улушини 0,3 фоизга ошириб, еттинчи ўринга чиқди. Бу ўтган ойдаги энг катта ўсиш кўрсаткичи ҳисобланади.
Radeon RX 9070 XT эса атиги 0,02 фоизга ўсиб, рейтингнинг қуйи қисмида қолмоқда.
Геймерларнинг 26,76 фоизи 8 GB хотирага эга видеокарталардан фойдаланади. 16 GB хотирали моделлар 23,51 фоиз, 12 GB хотиралилар эса 13,45 фоиз ўйинчиларда мавжуд.
Умумий ҳисобда, фойдаланувчиларнинг тенг ярми 8 GB ва ундан кам хотирали видеокарталарни ишлатади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!