date

Навоийда даҳшатли ЙТҲ: икки инсон ҳалок бўлди

Навоийда даҳшатли ЙТҲ: икки инсон ҳалок бўлди

Навоий вилоятида навбатдаги фожиали йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. 2 май куни эрталаб содир бўлган авария оқибатида икки нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмди.

Маълумотларга кўра, воқеа Навоий вилоятининг Конимех тумани ҳудудида, “Карак ата” ОФЙ орқали ўтувчи А-379 Навоий—Учқудуқ автомобиль йўлида юз берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Nexia-3 русумли енгил автомобиль Зарафшон—Навоий йўналишида ҳаракатланиб, тезликни меъёрдан оширган. Хавфли бурилишда ҳайдовчи рул бошқарувини йўқотиб, қарши йўналишга чиқиб кетган. Натижада у қарши томондан келаётган Scania 114L юк машинаси билан тўқнашган.

Кучли зарба оқибатида Nexia-3 ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси оғир жароҳатлар туфайли воқеа жойидаёқ вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қайд этиш жоиз, сўнгги вақтларда Навоий вилоятида ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари кўпайиб бормоқда. Жумладан, январ ойида Томди туманида икки киши ҳалок бўлган бўлса, 22 февраль куни яна Конимех туманидаги аварияда тўрт нафар инсон ҳаётдан кўз юмган. Шунингдек, 22 апрель куни Кармана туманида ўқувчилар бошқарган автомобиль иштирокидаги ЙТҲда бир киши вафот этган эди.

Мутахассислар ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга, айниқса тезликни оширмасликка чақирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Навоийда даҳшатли ЙТҲ: икки инсон ҳалок бўлди