date

Алешандре Пато Англиядаги клубни сотиб олиши мумкин

Алешандре Пато Англиядаги клубни сотиб олиши мумкин

«Милан»нинг собиқ ҳужумчиси, бразилиялик Алешандре Пато яқин орада футболга қайтиши мумкин, бироқ бу сафар майдонда эмас. Манбаларга кўра, Пато Англиянинг «Колчестер» клуби акцияларининг назорат пакетини сотиб олиш бўйича музокара олиб бормоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ҳозир «Колчестер» League Two — Англия футболидаги кучи бўйича тўртинчи дивизионда иштирок этади. Клуб раҳбарияти бразилиялик билан мулоқот бораётганини тасдиқлади, Патонинг ўзи ҳам сўнгги пайтларда жамоа ўйинларини стадионда тез-тез кузатиб тургани айтилиб келинмоқда.

Данни Коули бошчилигидаги жамоа айни дамда ўсиш босқичини бошдан кечирмоқда ва League One’га чиқиш учун курашга жиддий қўшилган. Патодек таниқли ва харизматик шахснинг клубга келиши эса ушбу мақсад йўлида муҳим медиа туртки бўлиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Алешандре Пато Англиядаги клубни сотиб олиши мумкин