date

Криштиано Роналдо Саудия лигасида 100-голини урди

Cristiano Ronaldo Saudiya ligasida 100-golini urdi

Криштиано Роналдо ўзининг ёрқин фаолиятида навбатдаги тарихий маррани забт этди. Саудия Арабистони чемпионати доирасида "Ал-Шабаб"га қарши кечган баҳсда (4:2) португалиялик афсонавий ҳужумчи ўзининг 100-голини нишонлади. Садио Мане томонидан узатилган тўпни дарвозага аниқ йўллаган Роналдо, жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Учрашув қаҳрамони эса Жоао Фелих бўлди. У ўйин давомида хет-трик қайд этиб, "Ал-Насср"нинг ҳужум чизиғида етакчилик қилди. Фелих учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ ҳисобни очди, 10-дақиқада эса иккинчи голини урди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида пеналтини аниқ амалга оширган футболчи ўзининг учинчи голини нишонлаб, якуний ҳисобни ўрнатди.

"Ал-Шабаб" сафида Янникк Карраско ва Али Ал-Булаиҳи гол уришган бўлса-да, бу мезбонларга очко олиш учун етарли бўлмади. Ушбу ғалабадан сўнг "Ал-Насср" турнир жадвалида пешқадамликни мустаҳкамлаб, энг яқин таъқибчиси "Ал-Ҳилал"дан 5 очко олдинга ўтиб олди.

Жорж Жезус шогирдлари чемпионлик сари дадил одимламоқда. Роналдо эса жорий мавсумда чемпионатдаги барча рақиблар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Олдинда жамоани "Ал-Ҳилал"га қарши ҳал қилувчи тўқнашув кутиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Криштиано Роналдо Саудия лигасида 100-голини урди