OpenAI API учун янги овозли интеллект функцияларини тақдим этди

1 дақиқа ўқиш225
OpenAI API учун янги овозли интеллект функцияларини тақдим этди

OpenAI компанияси ўзининг API платформаси учун дастурчиларга фойдаланувчилар билан мулоқот қилувчи, нутқни матнга ўгирувчи ва таржима қилувчи иловалар яратишга ёрдам берадиган янги овозли интеллект функцияларини ишга туширди. Янги ГПТ-Реалтиме-2 модели реалистик овозли симуляцияни тақдим этиб, фойдаланувчилар билан табиий суҳбат қуриш имконини беради. Аввалги версиядан фарқли ўлароқ, бу модел GPT-5 даражасидаги мантиқий фикрлаш қобилиятига эга бўлиб, мураккаброқ сўровларни қайта ишлаш учун мўлжалланган. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Шунингдек, компания ГПТ-Реалтиме-Транслате функциясини тақдим этди. У суҳбат жараёнида реал вақт режимида таржима қилиш хизматини кўрсатади ва 70 дан ортиқ кириш ҳамда 13 та чиқиш тилларини қўллаб-қувватлайди. Бундан ташқари, ГПТ-Реалтиме-Вҳиспер воситаси жонли эфирда нутқни матнга ўгириш имкониятини тақдим этиб, ўзаро мулоқотни дарҳол ёзиб боради.

OpenAI вакилларининг таъкидлашича, ушбу янги моделлар овозли интерфейсларни оддий савол-жавоб тизимидан мураккаб вазифаларни бажара оладиган, яни тинглайдиган, таҳлил қиладиган ва ҳаракат қиладиган воситаларга айлантиради. Ушбу технологиялар мижозларга хизмат кўрсатиш, таълим, медиа ва контент яратиш каби соҳаларда катта ўзгаришлар ясаши кутилмоқда.

Хавфсизлик масаласига тўхталадиган бўлсак, компания суиистеъмолликлар, фирибгарлик ва спам хабарларининг олдини олиш учун махсус ҳимоя тизимларини жорий этган. Агар суҳбат давомида зарарли контент қоидалари бузилса, тизим автоматик равишда мулоқотни тўхтатади. Янги овозли моделлар OpenAI Реалтиме API таркибига киритилган бўлиб, уларнинг нархлари фойдаланиш вақтига ёки токенлар сарфига қараб белгиланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?