date

Кодиак AI акциялари арзонлаштирилган нархда сотилиши ортидан 37 фоизга қулади

Кодиак AI акциялари арзонлаштирилган нархда сотилиши ортидан 37 фоизга қулади

Ўзини ўзи бошқарувчи юк машиналари ишлаб чиқарувчи Кодиак AI стартапи 100 миллион доллар миқдорида сармоя жалб қилганини эълон қилди. Бироқ, компания ўз акцияларини бозор нархидан сезиларли даражада паст — ҳар бир акция учун 6,50 доллар қийматида сотувга чиқаргани инвесторларнинг норозилигига сабаб бўлди. Натижада, компания акциялари биржа ёпилгандан сўнг 37 фоизга арзонлашди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссиясига (SEК) тақдим этилган ҳисоботга кўра, молиялаштириш жараёнида Арес Манагемент ва бир нечта институционал инвесторлар иштирок этган. Битим доирасида инвесторларга келажакда акцияларни 6 доллардан сотиб олиш ҳуқуқини берувчи варрантлар ҳам тақдим этилган. Ушбу маблағлар компаниянинг автоном юк ташиш технологияларини кенгайтириш ва операцион харажатларни қоплаш учун йўналтирилади.

Кодиак AI жорий йилнинг биринчи чорагида 1,8 миллион доллар даромад кўрган бўлса-да, операцион зарарлар 37,8 миллион долларни ташкил этди. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан икки баравар кўпдир. Молиявий қийинчиликларга қарамай, компания Роэҳл Транспорт билан янги тижорат шартномасини имзолади ва Канада ҳудудида логистика соҳасида синов дастурларини бошлади.

Компания асосчиси ва бош директори Дон Бурнетте жорий йил охиригача умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларида ҳайдовчисиз юк ташиш операцияларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Ҳозирги вақтда юк машиналари автоном тарзда ҳаракатланса-да, хавфсизлик нуқтаи назаридан рул ортида доимо оператор назорати сақланиб қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Кодиак AI акциялари арзонлаштирилган нархда сотилиши ортидан 37 фоизга қулади