date

Дисней барча хизматларини бирлаштирувчи «супер илова» яратмоқчи

Disney barcha xizmatlarini birlashtiruvchi «super ilova» yaratmoqchi

Bloomberg хабарига кўра, Дисней раҳбарияти Disney+ стриминг хизматини Диснейланд Ресорт ва Дисней Круисе Лине Навигатор каби бошқа платформалар билан бирлаштириб, ягона «супер илова» яратиш устида ишламоқда. Гарчи бу лойиҳа ҳали дастлабки босқичда бўлса-да, компания ичида у айнан шу ном билан аталмоқда. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Дисней бош директори Жош ДЪАмаро компания тажрибасини соддалаштириш ва Disney+ ҳамда парклар ўртасидаги алоқани янада мустаҳкамлаш ниятида. Унинг сўзларига кўра, Disney+ мухлислар билан асосий боғловчи бўғинга айланиши ва барча хизматлар шу ерда жамланиши керак.

Ушбу ташаббус Elon Muskнинг Х платформасини Хитойнинг WeChat иловаси каби «барчаси бирда» тизимига айлантириш ғоясини эслатади. Бироқ Диснейнинг мақсади тўловлар ёки хабарлар алмашинуви каби глобал функцияларни эмас, балки ўзининг мобил платформаларини ягона экотизимга жамлашни кўзлайди.

Экспертларнинг фикрича, ДЪАмаро Disney+ обуначиларини паркларга жалб қилиш орқали компания даромадларини оширишни мақсад қилган. Шунга қарамай, стриминг хизмати фойдаланувчилари ва парк ташриф буюрувчилари ҳар доим ҳам бир хил аудитория эмаслиги, илованинг реклама билан ҳаддан ташқари тўлиб кетиши фойдаланувчиларда ноқулайлик туғдириши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Дисней барча хизматларини бирлаштирувчи «супер илова» яратмоқчи