Густо компанияси даромади 1 миллиард доллардан ошди

Кичик бизнес учун иш ҳақи тизимларини тақдим этувчи Густо компанияси жорий йилда 1 миллиард долларлик даромад маррасини забт этди. 14 йиллик тарихга эга ушбу стартап ўзининг ҳақиқий йиллик тушумини эълон қилди, бу эса уни бозордаги рақобатчилари орасида молиявий барқарорлиги билан ажратиб туради. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Густо сўнгги бор 9,3 миллиард доллар қийматида баҳоланган эди. Бу кўрсаткич Деэл ва Рипплинг каби рақобатчиларга нисбатан анча паст бўлса-да, компаниянинг реал даромадлари унинг бозор салоҳиятини яққол кўрсатиб турибди. Ҳозирда компания ИПОга чиқиш учун қулай имкониятларни кутмоқда.
Технологик тараққиёт борасида ҳам Густо сезиларли натижаларга эришмоқда. Anthropic компаниясининг собиқ техник директори Раҳул Патил бошқарувга келганидан сўнг, сунъий интеллект ёрдамида код ёзиш ва мижозларни қўллаб-қувватлаш жараёнларининг 50 фоизи автоматлаштирилди.
Рақобатчилардан фарқли ўлароқ, Густо корпоратив низолар ва суд жараёнларидан узоқроқ бўлиб, ўз бизнесини кенгайтиришга эътибор қаратмоқда. Гуиделине компаниясининг 600 миллион долларга сотиб олиниши ҳам ушбу стратегиянинг бир қисмидир. Келгуси йилларда компаниянинг фонд бозорига чиқиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!