Роналду «Ал-Наср» ғалабасидан сўнг мақсадни эслатди

Саудия Арабистони Про-лигасининг душанба кунги учрашувида «Ал-Наср» «Ал-Таавун»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиндан кейин Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда қисқа баёнот билан чиқди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Португалиялик ҳужумчи бу сафар гол ура олмади, бироқ жамоа натижасидан мамнунлигини яширмади. «Қадам-бақадам. Мақсадимизга тўлиқ диққат!» — деб ёзди Роналду.
Ушбу уч очко «Ал-Наср»ни турнир жадвалида иккинчи ўринга олиб чиқди. Пешқадам «Ал-Ҳилол»дан ортда қолиш ҳозирча беш очкони ташкил этмоқда.
5 февраль куни Роналду 41 ёшни қарши олади. Унинг «Ал-Наср» билан шартномаси 2026/2027 йилги мавсум якунигача амал қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг