Александр Пато Англия клубини сотиб олишга яқин турибди

“Милан”нинг собиқ ҳужумчиси Александр Пато яқин орада футболга қайтиши мумкин, бироқ бу сафар майдонда эмас, бошқарув тарафида. Бразилиялик футболчи Англиянинг “Колчестер” клубида назорат пакетини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
“Колчестер” ҳозирда League Two — Англия футболининг тўртинчи даражали дивизионида иштирок этади. Клуб раҳбарияти Пато билан музокаралар бораётганини тасдиқлади, сўнгги пайтларда эса у жамоа ўйинларида тез-тез кўриниш бермоқда.
Данни Коули қўл остидаги жамоа ҳозир ижобий формага кирган ва League One’га кўтарилиш учун кураш олиб бормоқда. Патодек таниқли ва харизматик шахснинг келиши “Колчестер”га медиа эътибори ҳамда қўшимча туртки бериши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг