date

Жиру мағлубиятдан кейин трибуналар томонидан ҳуштакбозликка учради

Жиру мағлубиятдан кейин трибуналар томонидан ҳуштакбозликка учради

Француз ҳужумчиси Оливье Жиру учун сўнгги учрашув оғир кечди: унинг «Лилл» жамоаси «Страсбург»га 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўйин тугагач, ҳужумчи трибунадан келган ҳуштакларни эшитишга мажбур бўлди — мухлислар «доглар»нинг омадсиз натижасидан норози эканини шу тариқа билдирди. Жиру эса сукут сақламади ва жамоани бирлашишга чақирди.

«Ҳамма бирлашиши керак — клуб раҳбарияти, футболчилар ва мухлислар. Фақат биргаликда, елкама-елка бўлсак, бу қийин палладан ўта оламиз», — дея Жирунинг сўзларини derbyderbyderby.it келтиради.

Эслатиб ўтамиз, француз футболчи аввалроқ Лондоннинг «Арсенал»и ва Италиянинг «Милан»ида ҳам тўп сурган. Ҳозирда «Лилл» Франция чемпионати турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жиру мағлубиятдан кейин трибуналар томонидан ҳуштакбозликка учради