«Бавария» Упамекано бўйича жавобни кутмоқда

Мюнхеннинг «Бавария» клубида спорт директори лавозимида ишлаётган Макс Эберл ҳимоячи Дайо Упамеканонинг келажаги борасида фикр билдирди. 27 ёшли француз футболчининг амалдаги шартномаси клуб билан жорий мавсум якунигача давом этади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Биз Упамеканодан жавоб кутяпмиз», — дея Эберлнинг сўзларини журналист Флориан Плеттенберг ижтимоий тармоқларда келтирди.
Аввалроқ ОАВда «Бавария» янги шартнома бўйича Упамеканога берилган таклифни яхшиламаслиги мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Упамекано «Бавария» сафида жами 176 ўйин ўтказиб, 6 гол ва 11 голли узатмага муаллифлик қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг