date

«Бавария» Упамекано масаласида жавобни кутаётганини билдирди

«Бавария» Упамекано масаласида жавобни кутаётганини билдирди

Мюнхеннинг «Бавария» клубида спорт директори лавозимида ишлаётган Макс Эберл ҳимоячи Дайо Упамеканонинг келажаги борасида фикр билдирди. 27 ёшли франсуз футболчининг амалдаги шартномаси мавсум якунигача мўлжалланган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Флориан Плеттенберг ижтимоий тармоқларда Эберлнинг сўзларини келтирди: «Биз Упамеканодан жавоб кутяпмиз».

Аввалроқ оммавий ахборот воситаларда «Бавария» янги битим бўйича Упамеканога таклиф қилинган шартларни яхшиламаслиги мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Упамекано «Бавария» сафида жами 176 та учрашув ўтказиб, 6 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» Упамекано масаласида жавобни кутаётганини билдирди