date

Россия терма жамоаси шифокори Сафонов ҳолати ҳақида гапирди

Россия терма жамоаси шифокори Сафонов ҳолати ҳақида гапирди

Россия терма жамоаси шифокори Михаил Вартаветов ПСЖ дарвозабони Матвей Сафоновнинг қўлидан олган жароҳатидан кейинги тикланиш жараёни ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг айтишича, Сафоновнинг ўзидан келаётган маълумотларга кўра, ҳаммаси режа бўйича кетмоқда. Шифокор дарвозабон яқин орада майдонга қайтишига умид билдирди, футболчининг кайфияти эса ижобий ва жанговор экани таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли посбон Қитъаларо кубок доирасида Бразилиянинг «Фламенго» жамоасига қарши учрашувда жароҳат олганди.

Сафоновнинг Париж клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган. Футболчининг трансфер қиймати 15 миллион евроға баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Россия терма жамоаси шифокори Сафонов ҳолати ҳақида гапирди