Давид Трезеге Буэнос-Айресда «Ривер Плейт» раҳбариятига қўшилди

Туриннинг «Ювентус» клуби ва Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Давид Трезеге яна Аргентинага қайтди. У аввал «Ривер Плейт» сафида ҳам тўп суриб, жамоа билан мамлакат иккинчи дивизионида чемпионликни ҳам қўлга киритган эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Энди Трезеге Буэнос-Айресдаги клубга бу сафар футболчи сифатида эмас, бошқарув таркиби аъзоси сифатида қайтди. Унинг «Ривер Плейт»даги аниқ лавозими очиқланмаган бўлса-да, клуб раҳбарияти иштирокида махсус тақдимот ўтказилди.
Тадбирда Трезеге стратегик масалалар билан шуғулланиши ва «Ривер Плейт»ни институционал даражада намойиш этиши маълум қилинди. Эслатиб ўтамиз, француз футболчи 2015 йилда фаолиятини якунлаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг