«Лацио» Эдоардо Моттани таркибига қўшиб олди

Римнинг «Лацио» клуби таркибини янги дарвозабон билан кучайтирди: Эдоардо Мотта жамоага қўшилди. Трансфер бўйича маълумот клубнинг расмий сайтида эълон қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
21 ёшли посбон «Режана»дан сотиб олинди. Мазкур жамоа Италия футболининг иккинчи даражали лигаси — В Серияда иштирок этади.
Журналист Жанлука Ди Марцио хабарига кўра, «Лацио» бу трансфер учун «Режана»га 1,2 млн евро тўлаган.
Мотта жорий мавсумда 21 учрашувда майдонга тушиб, 31 та гол ўтказиб юборди. У беш ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Ҳозирда «Лацио» А Серия турнир жадвалида 29 очко билан тўққизинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг