date

Зиёда саҳнада Озода ҳитини куйлаб, мухлисларни ҳайратга солди

Зиёда саҳнада Озода ҳитини куйлаб, мухлисларни ҳайратга солди

Машҳур хонанда Зиёда Озода Нурсаидованинг концерт дастурига ташриф буюриб, кечага янада ўзгача кайфият бағишлади.

Концерт давомида бошловчи Зиёдани саҳнага таклиф қилиб, унга: “Озода Нурсаидованинг қайси қўшиғи сизга ёқади?” деган саволни берди. Хонанда эса самимий фикрларини билдириб, Озодага бўлган ҳурматини яширмади:

“Мен Озода Нурсаидовани жуда ҳурмат қиламан. Ҳар йили концерт дастурларига келаман, доим жуда чиройли ва юқори савияда ўтади. Бу йилги концерт ҳам ўзгача руҳда, жуда зўр ташкил этилган. Уларнинг кўплаб қўшиқларини яхши кўраман. Шулардан бири — 'Гўзал кечаларда' қўшиғи”, — деди у.

Шундан сўнг Зиёда ушбу машҳур таронани ўзига хос талқинда жонли ижро этиб берди. Унинг самимий ва ҳиссиётларга бой чиқиши томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди.

Ижро якунида хонанда “Гўзал кечаларда” унинг энг севимли қўшиқларидан бири эканини алоҳида таъкидлади. Ушбу чиқиш эса концертнинг энг эсда қоларли лаҳзаларидан бирига айланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Зиёда саҳнада Озода ҳитини куйлаб, мухлисларни ҳайратга солди