Лионел Месси хет-трикидан маҳрум бўлди: MLS қарори тафсилотлари

Лионель Месси Интер Миами сафида ФК Синсиннати жамоасига қарши кечган учрашувда уч бор гол ургандек кўринган бўлса-да, MLS расмийлари унинг фаолиятидаги 61-хет-трикини қайд этишдан бош тортди. Goal.com хабарига кўра, 89-дақиқадаги вазиятда тўп дарвоза устунидан қайтиб, дарвозабон Роман Селентано орқали киргани сабабли бу гол автогол деб расмийлаштирилди.
Лионел Месси Интер Миами таркибида ФК Синсиннати жамоасига қарши кечган шиддатли баҳсда ажойиб ўйин кўрсатди. Учрашув давомида аргентиналик юлдуз рақиб дарвозасини уч бор ишғол қилгандек кўринган бўлса-да, MLS расмийлари унинг 61-хет-трикини қайд этишдан бош тортди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Ўйиннинг 89-дақиқасида юз берган вазиятда Месси томонидан йўлланган зарба дарвоза устунига тегиб қайтган ва дарвозабон Роман Селентано орқали дарвозага кириб кетган. Лига расмийлари ушбу голни Мессига эмас, балки дарвозабоннинг автоголи сифатида расмийлаштиришга қарор қилди.
Ушбу қарор сабабли Мессининг фаолиятидаги расмий хет-триклар сони 60 талигича қолди. У бу борада ўзининг азалий рақиби Криштиано Роналдо дан олтита хет-трик ортда қолмоқда. Шунга қарамай, Месси жорий мавсумда 12 та ўйинда 11 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилиб, ажойиб спорт формасида эканлигини намойиш этмоқда.
Интер Миами ушбу ғалабадан сўнг Шарқий конференция турнир жадвалида 25 очко билан иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Жамоа пешқадам Нашвилле билан бўлган фарқни қисқартиришга муваффақ бўлди ва чемпионлик пойгасида ўз ўрнини мустаҳкамлади.































Изоҳлар 0
…