date

Xiaomi HyperOS 3.1 янгиланиши 85 фоиз қурилмага етиб борди

Xiaomi HyperOS 3.1 янгиланиши 85 фоиз қурилмага етиб борди

Xiaomi компанияси ўзининг янги HyperOS 3.1 операцион тизимини глобал миқёсда тарқатиш жараёнини деярли якунлади. Android 16 базасига асосланган ушбу янгиланиш аллақачон Xiaomi, Redmi ва Поко брендларига тегишли мос келувчи қурилмаларнинг 85 фоизидан ортиғига етиб борди. Бу компания тарихидаги энг тезкор дастурий таъминот янгиланишларидан бири ҳисобланади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ҳозирги кунда Xiaomi экотизимидаги Android 16 билан ишлайдиган барча қурилмалар янгиланган. Янгиланишни ҳали қабул қилмаган қолган 17 та модел асосан бюджет ва ўрта сегментга мансуб смартфонлардир. Уларни янгилаш жараёни оптималлаштириш ва минтақавий созлашлардан сўнг якуний босқичда амалга оширилиши режалаштирилган.

HyperOS 3.1 интерфейс ва асосий функциялар бўйича сезиларли ўзгаришларга эга. Хусусан, Xiaomi компанияси ҲйперИсланд динамик билдиришномалар тизимини қайта ишлаб чиқди, кўп вазифалилик имкониятларини кенгайтирди ҳамда ҲйперКоннект платформасини такомиллаштирди. Ушбу платформа смартфонлар, планшетлар ва тақиладиган қурилмалар ўртасидаги синхронизация ҳамда файл алмашинувини янада тезлаштиради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Xiaomi HyperOS 3.1 янгиланиши 85 фоиз қурилмага етиб борди