Бавария спорт директори Макс Эберлга Саудия Арабистонидан қизиқиш бор

Бавария клуби спорт директори Макс Эберлга Саудия Арабистонининг Ал-Иттиҳад жамоаси томонидан қизиқиш билдирилмоқда. Саудия матбуотида тарқалган хабарларга кўра, клуб раҳбарияти 52 ёшли функционерни ўз лойиҳаларига жалб этиш мақсадида музокаралар олиб борган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Бироқ, томонларнинг келажакдаги спорт стратегияси ва қарашлари турлича бўлгани сабабли музокаралар ҳозирча тўхтаб қолган. Ал-Иттиҳад раҳбарияти муқобил номзодларни кўриб чиқмоқда, Эберлнинг ўзи эса Бавария билан 2027-йилга қадар мўлжалланган шартномаси борлигини ва Мюнхенда қолишни исташини таъкидлаган.
Клуб ичидаги вазият эса бироз мураккаблигича қолмоқда. Киккер нашри хабарига кўра, Бавария кузатув кенгаши май ойи охирида бутун бошқарув жамоаси, жумладан, Эберлнинг фаолиятини таҳлил қилади. Шунингдек, спорт директори Кристоф Фройнд билан муносабатлардаги совуқлик ва трансфер музокараларидаги юmsҳоқ ёндашуви туфайли Эберлга нисбатан танқидлар ҳам янграмоқда.
Макс Эберл 2024-йилнинг март ойида иш бошлаган бўлиб, дастлабки танқидлардан сўнг Майкл Олисе ва Луис Диас каби футболчиларнинг трансфери орқали мухлислар ишончини қисман қайтариб олди. Шунга қарамай, клубдаги ички жараёнлар ва трансфер сиёсати бўйича баҳслар давом этмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!