Аргентиналик «Килмес» стадионни янгилашга мухлисларни чорламоқда

Аргентина футболининг энг қадимий клубларидан бири бўлган «Килмес» 1887 йилда ташкил топган ва йиллар давомида катта мухлислар армиясини жамлаган. Бироқ ҳозир клуб оғир даврни бошдан кечирмоқда ва қўллаб-қувватлашга муҳтож. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жамоа раҳбарияти стадионни қайта қуриш режасини эълон қилар экан, одатдагидек хайрия сўраш йўлидан бормади. Аксинча, мухлисларга эски услубда — стадионга келиб, қурилиш ва таъмирлаш ишларида бевосита жисмонан ёрдам бериш таклифи билдирилди.
Жанубий яримшарда жазирама ёз ҳукм сураётганига қарамай, «Килмес» ишқибозлари клуб чақириғига фаол жавоб қайтарди ва стадиондаги вазифаларни бажаришга кўнгилли бўлиб киришди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг