date

«Реал» Эндрик бўйича келажак режасини аниқ белгилади

«Реал» Эндрик бўйича келажак режасини аниқ белгилади

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Эндрик ижара асосида тўп тепаётган «Лион» сафида ёрқин ўйини билан эътиборни тортмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

19 ёшли бразилиялик футболчи франсуз жамоасидаги дастлабки уч учрашувда 4 та гол уриб, 1 та голли узатма берди. Лига 1 доирасида «Мец»га қарши баҳсда у хет-трик қайд этди.

Журналист Фабритсио Романонинг маълумотига кўра, «Реал»нинг позицияси қатъий: клуб Эндрикка ишонади ва у қайтгач Мадридда ўзини кўрсатиш учун имконият олади. «Лион» ижарани узайтиришга уриниши мумкин, бироқ «қироллик клуби» раҳбарияти истеъдодли ҳужумчини қайтаришни режалаштирмоқда.

Эндрикнинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ўрталаригигача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» Эндрик бўйича келажак режасини аниқ белгилади