Аргентиналик «Килмйес» стадионни янгилаш учун мухлисдан ёрдам сўради

Аргентинанинг энг қадимий клубларидан бири бўлган «Килмйес» 1887 йилда ташкил топган. Шу сабаб жамоанинг мухлислари кўп, бироқ ҳозир клуб оғир даврни бошдан кечирмоқда ва қўллаб-қувватлашга муҳтож. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб раҳбарияти стадионни қайта қуриш режасини эълон қилар экан, мухлисларга одатдагидек маблағ йиғиш эмас, балки бевосита қурилиш ишларида иштирок этишни таклиф қилди. Яъни, кўнгиллилар стадионга келиб, топшириқлар асосида жисмоний меҳнат билан аренани янгилашга ҳисса қўшиши керак.
Жанубий яримшарда жазирама ёз бўлишига қарамай, «Килмйес» ишқибозлари клуб чақириғига ижобий муносабат билдирди ва ёрдам беришга тайёрлигини кўрсатди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг